Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Ушбу талончидан жабр кўрганлар ИИБга мурожаат қилишлари сўралади
2017 йил 21 май куни соат 22-30ларда муқаддам судланган Қодиров Жаҳонгир Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани ҳудудида фуқаро Б.нинг қўлидаги сумкасини ва ичида бўлган 380 минг сўм нақд пулни талончилик йўли билан эгаллаб олган. У ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган вақтда шу ҳудудда хизмат вазифасини олиб бораётган ички ишлар ходимлари томонидан далилий ашё билан қўлга олинган.

Қодировга нисбатан Шайхонтоҳур тумани ички ишлар бошқармаси тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси, яъни талончилик аломатлари билан жиноий иш қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ИИББ ушбу фуқародан азият чекканлар бўлса, “102” телефон рақамига ёки яқин орадаги ички ишлар идораларига мурожаат қилишларини сўраб қолади.
Мавзуга оид
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
16:48 / 15.05.2026
“Кичик йўлда 120 км/соат тезликда ҳайдади” – Хоразмда маст ҳолда машина бошқарган ИИБ ходими ЙТҲга учради
10:39 / 02.05.2026