Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириши мумкин
АҚШ президенти Дональд Трамп Россияга нисбатан қўйилган санкциялардан воз кечмоқчи эмас, аксинча, уларни кучайтириши мумкин, деди Трампнинг маслаҳатчиси Гэри Кона. Бу ҳақида ABC хабар берди.
"Оқ уй Россияга қарши санкцияларни камайтирмайди. Эҳтимол, биз Россияга нисбатан янада қатъий ёндашувни танлармиз", деди у.
Бундан аввал Wall Street Journal'нинг Америка президенти маъмуриятидаги манбаси Дональд Трамп Барак Обама томонидан Россияга қарши жорий қилинган санкцияларни сақлаб қолишни режалаштираётгани ҳақида маълум қилганди.
24 май куни Италияга ташрифи давомида Трамп АҚШ ва Европа иттифоқи томонидан Россияга нисбатан киритилган санкциялар борасида "трансатлантик бирлик" ҳақида маълум қилди.
Мавзуга оид
20:56 / 14.10.2024
Европа Иттифоқи Молдова бўйича санкциялар рўйхатини кенгайтирди
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024