Жаҳон | 09:16 / 27.05.2017
4894
1 дақиқада ўқилади

WP: Оқ уй Трампнинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишларини назорат қилади

Фото:Wall Street Journal

Оқ уй маъмурияти АҚШ президенти Дональд Трампнинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишларини назорат қилувчи юристларни ёллаши мумкин. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси ёзмоқда.

Нашр манбаларига кўра, маъмурият президентнинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишларини назорат қилиб турувчи ва зарур бўлиб қолганда тузатишлар киритувчи ҳуқуқшунослар жамоасини ёллаш имкониятини кўриб чиқмоқда. АҚШ президенти маслаҳатчиларидан бирининг газетага маълум қилишича, бу "президент онгидаги фикрларнинг тўғридан-тўғри оммага ошкор бўлишининг олдини оладиган" тизим бўлади. 

АҚШ президенти Дональд Трамп сайловолди кампанияси чоғидаёқ Twitter микроблоги орқали сайловчилар билан бевосита мулоқотни йўлга қўйган эди. Президентликка сайланганидан кейин бу фаолиятидан воз кечмади. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид