МС-21 Россия энг янги самолётининг биринчи парвози (суратлар+видео)
28 май куни Иркутскда МС-21 яқин-ўрта магистраль самолётининг синов парвози амалга оширилди. Россия энг янги самолётининг муваффақиятли синови ҳақида вице-премьер Дмитрий Рогозин хабар берди.
МС-21 — янги авлод йўловчи самолётлари сирасига мансуб бўлиб, у Airbus 320 ва Boeing 737 билан рақобатлаша олади, шунингдек «Ту», «Як» ва «Ан» совет самолётлари ўрнини боса олади. Янги лайнерлар 211 нафаргача йўловчини сиғдира олади. Бу Россиянинг юқори сифатли мустаҳкам композит материаллардан ишланган биринчи самолётидир. Янги лайнерларнинг ишлаб чиқарилиши Россия авиакомпанияларига ўз паркини кенгайтириш имконини беради. Илк 50 самолётни «Аэрофлот» харид қилади.
Россиянинг юқори сифатли композит материалларидан ишланган МС-21 йўловчи лайнери Иркутскдаги қўниш чизиғида, 2017 йил 11 май
Росссиянинг янги МС-21 йўловчи самолёти Иркутск авиация заводи аэродромида, 2017 йил 27 май
Росссиянинг янги МС-21 йўловчи самолёти Иркутск авиация заводи аэродромида парвоз вақтида, 2017 йил 27 май
Росссиянинг янги МС-21 йўловчи самолётининг биринчи парвози, 2017 йил 27 май
Росссиянинг янги МС-21 йўловчи самолётининг биринчи парвози, 2017 йил 27 май
Мавзуга оид
21:25 / 25.11.2024
Курскка яна ATACMS учди. Навбат «Орешник»гами?
21:11 / 25.11.2024
Россияда рус тилини билмайдиган мигрант болалари мактабга қабул қилинмаслиги мумкин
13:37 / 25.11.2024
Россиянинг йирик чакана савдо тармоғи Ўзбекистон маҳсулотларини экспорт қилмоқчи
22:25 / 24.11.2024