Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича хорижий давлатлар билан ҳамкорлик ҳақида
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси устувор йўналишларига мос ҳолда, кадрлар тайёрлашнинг маъно-мазмунини тубдан янгилаш, халқаро стандартлар даражасида олий малакали мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сон Қарори қабул қилинган.
Ундаги устувор вазифалар сифатида қуйидагилар белгиланган:
- ҳар бир олий таълим муассасасини жаҳоннинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш;
- ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларини кенг жорий қилиш;
- ўқув-педагогик фаолиятга, малака ошириш курсларига хорижий ҳамкор таълим муассасаларидан юқори малакали ўқитувчилар ва олимларни фаол жалб қилиш;
- магистрант, ёш ўқитувчи ва илмий ходимларнинг стажировка ўташларини, профессор-ўқитувчиларни малакасини оширишни хорижий таълим ва илмий муассасаларда ташкил қилиш вазифалари.
Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимида самарали халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида бугунги кунда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бош илмий-методик марказ ҳамда Таянч олий таълим муассасалари ҳузуридаги марказлар томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бу ҳақда 7 июнь куни Миллий матбуот марказида журналистлар билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.
Жумладан, Жанубий Корея, Германия, Франция, АҚШ, Япония, Испания каби жами 17 та ривожланган хорижий мамлакатларнинг 75 та олий таълим муассасаларидан жалб этилган 102 нафар хорижий мутахассислар иштирокида илғор хорижий тажрибалар асосида олий таълим муассасалари педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг устувор йўналишлари бўйича янги ўқув режа ва дастурлар ишлаб чиқилди ва хорижий мутахассисларнинг экспертизасидан ўтказилди.
Олий таълим тизими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Марказларига Жанубий Корея, Италия, Япония, АҚШ, Франция, Испания каби давлатлардан жами 16 нафар хорижий мутахассислар эксперт-консультант сифатида бириктирилди.
АҚШ, Россия, Германия, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, Австралия, Австрия, Португалия ва бошқа давлатлардан жами 170 нафар хорижий мутахассислар қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида дарс машғулотлари олиб борди. Бу борада Ўзбекистондаги Британия Кенгаши, ЕвропаКомиссиясининг Ўзбекистондаги Эрасмус Миллий офиси билан ҳамкорлик ўзининг ижобий натижасини бермоқда.
Шу билан бирга, 2017-2018 ўқув йилида ҳамкор хорижий илмий-таълим муассасаларидан олий таълим муассасалари, қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказлари ўқув жараёнига жалб этилиши режалаштирилган 350 нафар хорижий мутахассислар, ўқитувчи ва олимлар билан келишувга эришилди.
Ҳар йили давлат бюджети ҳисобидан 760 нафар профессор-ўқитувчиларни хорижий таълим муассасалари ва илмий марказларда малакасини ошириш, стажировкадан ўтказиш, битирувчиларни докторантура (PhD) ва магистратура дастурлари бўйича ўқитишни ташкил қилиш бўйича тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда. Ўзбекистондаги Британия Кенгаши билан ҳамкорликда номзодларни инглиз тили бўйича тайёргарлигини такомиллаштириш мақсадида ўқув курслари ташкил этилади.
Илғор хорижий тажрибалар ва замонавий ёндошувлар асосида олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимининг ўқитиш шакллари ва услубларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242–сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тўғрисидаги Низом”га тегишли қўшимчалар киритилди ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 103-сонли қарори билан тасдиқланди.
Эндиликда курслардан биринчи маротаба ўта олмаган тингловчиларнинг курсларни такроран ўзлаштириши бир йилгача муддатда асосий ишдан ажралмаган ҳолда курсларнинг ўқув дастурларини мустақил равишда ёки масофавий таълим технологияларидан фойдаланиш орқали ўзлаштириш асосида амалга оширилиши жорий этилди. Масофадан ўқитиш курсларининг он-лайн ва офф-лайн технологияларига асосланган дастурий платформаси, ўқув-методик ресурслари яратишда ҳам илғор хорижий тажрибалардан кенг фойдаланилди. Ҳозирда 839 нафар тингловчи ўзининг иш жойидан, уйдан туриб масофавий курсларда таҳсил олмоқда. Улар учун ҳар ҳафта он-лайн маърузалар ташкил қилинмоқда.
Бу ҳам бугунги кунда олий таълим муассасалари педагог кадрларини касбий ривожлантириш ва сифат даражасини ошириш борасида амалга оширилаётган тизимли ишларнинг ифодасидир.
Тавсия этамиз
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Европа Иттифоқи ва Хитойга янги божлар билан таҳдид қилмоқда
Жаҳон | 11:15
-
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилоятига ҳоким бўлди
Ўзбекистон | 11:11
-
Туркиядаги меҳмонхонада ёнғин: қурбонлар сони 76 кишига етди, 9 киши қўлга олинган
Жаҳон | 11:04
-
Шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан аввал тиббий кўрикдан ўтказиш мажбурий бўлади
Ўзбекистон | 10:52
Мавзуга оид
14:24 / 06.11.2024
“Нега устимиздан кулишяпти?” – физика ўқитувчилари аттестация имтиҳонидан норози
15:47 / 13.11.2023
«Илғор педагогик технологиялар асосида яратилган” — ўқитувчи янги дарсликлар ҳақида
13:49 / 29.09.2023
Педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш қонун билан тақиқланмоқда
14:41 / 02.03.2023