Ўзбекистон | 19:50 / 12.06.2017
38676
1 дақиқада ўқилади

Оққўрғон туманида «тўртлик» ишдан олиниши кутилмоқда

12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишини ўтказди. 

Видеоселекторда Хоразмнинг собиқ ҳокими, ҳозирда Оққўрғон тумани ҳокими лавозимини эгаллаб турган Оллоберган Оллоберганов ва тумандаги "тўртлик" фаолияти кескин танқид қилиниб, бундай фаолият юритаётган ходимлар ишдан олиниши кераклиги таъкидланди. 

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда эндиликда муайян ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун фақатгина ҳокимнинг ўзи жавоб бермаяпти. Қайси туман ёки шаҳарда ҳоким ишдан олинадиган бўлса, «тўртлик»нинг барча вакиллари — ҳоким, прокурор, милиция бошлиғи, ДСИ бошлиғи ишдан кетмоқда. Бу жамоавий жавобгарлик сифатида ҳисобланмоқда.

Олдинроқ, видеоселекторда Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Қўчқорович Оқбўтаев лавозимидан озод этилгани маълум қилинган эдик. 

Мавзуга оид