ЖЧ-2018 саралаши доирасида Европада 6-тур учрашувлари давом эттирилди. I гуруҳида иштирок этаётган Исландия муҳим учрашувни ўз фойдасига ҳал этди.
Бу турда охирги Европа чемпионати қаҳрамонлари бўлмиш Исландия Хорватияни қабул қилиб, 1:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.
90-дақиқада Хордур Магнуссон ғалаба голини урди. Эндиликда Исландия очколари сонини 13тага етказди ва гуруҳда хорватлар билан биринчи ва иккинчи ўринларни бўлишиб турибди.
Параллел кечган гуруҳнинг бошқа бир учрашувида Туркия йирик ҳисобдаги ғалабага эришди. Албаниянинг Шкодере шаҳрида Косовога қарши кечган учрашувда турклар 4та гол урди. Ғолиблар сафида голларга Вулқон Шон, Женгинз Ўнер , Бурақ Йилмаз ва Ўзан Тўфон муаллиф бўлган, косоволикларнинг ягона жавоб голи Амир Ррахмани ҳисобига ёзилган.
Бу натижадан кейин Туркия 11 очко билан учинчи ўринда, Косово 1 очкоси билан охирги ўринда.
Гуруҳнинг учинчи учрашувида Финляндия Украинага ўз майдонида ютқазди. Тампере шаҳрида кечган учрашувдан украинлар 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишди.
Украинлар иккинчи бўлим бошида ҳисобда олдинга чиқишди — 51-дақиқада Евгений Коноплянка аниқ зарба берди. Финнлар 72-дақиқада жавоб голини уришди — захирадан ўйинга қўшилган Йоэль Похьянпало ҳисобни тенглаштирди. 3 дақиқа ўтиб эса Артём Беседин жамоасига ғалаба келтирган голни урди.
Бу ғалаба Андрей Шевченко шогирдлари гуруҳда 11 очко тўплаган ҳолда Туркия билан учинчи ва тўртинчи ўринларни бўлишиб турибди, Финляндия 1 очкоси билан бешинчи ўринда жойлашган.
ЖЧ-2018 саралаши, Европа
6-тур
Исландия – Хорватия 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 90 Магнуссон.
Исландия – Ҳалдерссон, Сигурдссон (Ингасон, 90), Магнуссон, Сэварссон, Арнасон, Ҳадлвредссон, Гуннарссон, Сигурдссон, Гудмундссон, Бярнасон (Гисласон, 81), Финнбогасон (Сигурдарсон, 77).
Хорватия – Калинич, Ловрен, Пиварич, Едвай, Вида, Модрич, Бадель, Ковачич, Перишич, Манжукич (Сантини, 88), Калинич (Брозович, 63).

















