Ҳайбаракаллачилик: ўқитувчилар яна мажбурий ҳашарга чиқарилди
Сўнгги ойларда ўқитувчиларнинг турли ҳашарларга олиб чиқилаётгани ва бу қонун доирасида амалга оширилмаётгани борасида Кун.uz таҳририятига мурожаатлар келиб тушмоқда. Ана шу мурожаатлар асосида эса бир қанча мақолалар тайёрланиб, сайт ўқувчилари эътиборига ҳавола қилинди ҳам. Бундан асосий мақсад мутасадди ташкилотлар эътиборини бу оғриқли вазиятга қаратиш ҳамда бу ишларнинг келажакда такрорланмаслигига уриниш эди. Аммо вазият ўзгармаган шекилли, ҳудди шу мазмундаги мурожаат Самарқанд вилояти, Ургут туманидан келиб тушди. Унда қуйидаги ҳолатлар тилга олинган:
“Жорий йилнинг 9 июнь куни Самарқанд вилояти, Ургут туман ҳокимининг буйруғи чиқиб қолди. Унда тумандаги истироҳат боғида “Нуронийлар маскани” қурилишига тумандаги барча мактаб ва коллеж ўқитувчилари ҳамда шифохона ходимлари ҳашарга сафарбар қилиниши айтилган. Бу ҳақида таълим муассасаси директорларига буйруқ келган. Буйруқ бизга ҳам тарқатилди.
Ўйланиб қолдим, шу бинони қуриш олдидан ҳаммаси ҳисоб-китоб қилингандир. Қурувчию мардикорни жалб этиш, уларнинг иш ҳақи... Лекин ўқитувчи қурилишга боргани учун ҳақ олмайди, кунлик егулиги ҳам ўзи билан. Худди ўрта асрлардаги каби ҳашарларда ишлайди. Ўқитувчини паркда ҳашарда кўрган ўқувчи келажакда, албатта, ўқитувчи бўламан демаслиги аниқ! Бу ҳолатларга ҳеч ким эътибор бермайдими?..”.
Мазкур масала юзасидан халқ таълим вазирлиги билан боғланилди. Берилган маълумотларга кўра, ҳақиқатда воқеа шундай тус олган. Бу ишлар маҳаллий ҳокимият томонидан амалга оширилиши тасдиқланди. Буйруқ ёзма эмас, балки оғзаки равишда берилган. Унга кўра, ҳар бир таълим маскани 5 нафар ўқитувчисини ишлаш учун сафарбар этган.
Жорий йилнинг 22 май куни Кун.uz сайти орқали эълон қилинган “Ўқитувчини бир кунда 6 соатдан кўп ишлатишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ” деб номланган мақолада келтириб ўтилганидек: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 275-сонли қарорига кўра фан ўқитувчиси (1 ставка)нинг йиллик умумий иш юкламаси 1548 соат этиб белгиланган.
Юқоридаги йиллик умумий иш юкламасини бажариш учун умумий ўрта таълим мактабида 1 ставка ишлайдиган фан ўқитувчиси йил давомида 34 ҳафта, ҳафтасига 36 соат, 1 кунда 6 соат ишлаши лозим. Умумтаълим мактабларида соатбай дарс берадиган фан ўқитувчилари бундан мустасно”.
Мавзуга оид
10:54 / 02.08.2024
Ургутда йўлдан ўтаётган 3 ёшли бола Cobalt уриб кетиши оқибатида вафот этди
22:17 / 29.07.2024
Самарқандда содир бўлган мудҳиш «авария»да уч киши ҳаётдан кўз юмди
10:27 / 25.08.2023
Ургутда «Малибу-2» уриб юборган пиёда ҳалок бўлди
10:13 / 05.08.2023