Жаҳон | 09:53 / 15.06.2017
3983
1 дақиқада ўқилади

Британиялик либерал-демократлар етакчиси истеъфо берди

Фото: BBC

Британиялик либерал-демократлар етакчиси Тим Фэррон истеъфога чиқди. Унинг маълум қилишича, бир вақтнинг ўзида “сиёсий етакчи” ва “содиқ христиан” бўла олмайди. Унинг сўзларига кўра, диний эътиқоди журналистлар эътиборини партиянинг сайловолди дастуридан ўзига қаратиб олган.

«Менга диним туфайли шубҳа билан қарай бошлашди. Демак, либерал жамиятда яшаётганимизни иддао этиб, биз ўзимизни алдаймиз. Шунинг учун либерал-демократлар етакчиси лавозимини тарк этишга қарор қилдим», - дея Фэрроннинг сўзларини келтиради Би-би-си. Унинг таъкидлашича, “ҳар доим либерал бўлиб қолади” ва “инсонлар ҳуқуқ ҳамда эркинликларини уларнинг эътиқодидан қатъий назарда ҳимоя қилиш керак” деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, 8 июнь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари парламент сайловларида либерал-демократлар 12 та мандатни қўлга киритди. Консерваторлар эса парламентдаги ўз позицияларини мустаҳкамлай олишмади. 

Мавзуга оид