Жаҳон | 16:19 / 18.06.2017
9916
2 дақиқада ўқилади

Норманд шаҳри мэри Франция президентлигига собиқ номзодга ҳужум қилди

Фото: Europe1.fr

Парижда Нормандиянинг Эр департаментидаги кичик шаҳар мэри қўлга олинди. 55 ёшли Венсан Дебрез "давлат хизматидаги шахсга нисбатан қўлланган зўравонлик"да айбланмоқда. Маълум бўлишича, бу Николя Саркози ҳукуматидаги собиқ вазир, Париж мэри ва Франция президентлигига собиқ номзод, 44 ёшли Натали Костюшко-Моризедир. "Коммерсант" шу ҳақидаги хабари билан бўлишди. 

Бугунги кунда сиёсатчи Миллий кенгаш сайловида иштирок этмоқда. Ҳужум вақтида у сайловчилар билан учрашиб, уларга сайлов олди рисолаларини тарқатаётган бўлган. Воқеа Франция пойтахтининг 5-округидаги Мобер майдонида содир бўлган. Ўтиб кетаётган йўловчилардан бири Костюшко-Моризе хонимнинг қўлидан рисолаларни тортиб олиб, уларни аёлнинг юзига қараб сочиб ташлаган ва унга қарата "лаънати буржуа" деб бақирган, шу билан бирга унинг 2014 йилдаги мағлубияти туфайли Париж социалист Анна Идальгога қолиб кетганини қўшимча қилган. Шундан сўнг у Костюшко-Моризени юзига урмоқчи бўлган, аёл юзини қўллари билан тўсиб, йиқилган ва бошини уриб олиши натижасида ҳушини йўқотган. 

"Қаҳрамон" аёлни ерда қолдириб, қочиб кетган. У яқин орадаги метрода яширинган, бироқ AFP ходими уни суратга туширишга улгурган. Костюшко-Моризе хоним мия чайқалиши билан шифохонага етказилган. Аёлга ҳужум қилган кишининг қидирувини нафақат республикачилар раҳбарлари, балки президент ва бош вазир ҳам талаб қилган. Костюшко-Моризе хонимнинг сайлов округидаги рақиби, "Олға, республика!" ҳаракати номзоди Жиль Ле Жандр эса жабрланувчига ҳамдардлик белгиси сифатида ўз кампаниясини вақтинчалик тўхтатган.

Гумондор тезда қўлга олинди, полицияга келтирилиб, сўроқ қилинди. Нормандиядаги Эр департаментида жойлашган кичик шаҳар (41 нафар киши яшайди) мэри Парижда яшайди ва ҳафтада бир марта иш жойига бориб келади. Бугун у парламент сайловларини ташкиллаштиришда қатнашиши керак эди. 

Мавзуга оид