Чилонзорда дераза ойнаси орқали қимматбаҳо телефонни ўмарган аёл ушланди
2017 йилнинг 16 июнь куни тахминан соат 10:00 ларда Нарзуллаева Зилола Мурадулла қизи ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор тумани ҳудудида фуқаро Исматуллаев Маҳмудга (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) тегишли хонадоннинг дераза ойнаси очиқ ҳолатда қаровсиз қолганлигидан фойдаланиб, “Samsung Ace4 Lite» русумли уяли телефонини ўғирлаган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан, Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.