Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистондаги ЙТҲ қурбонлари жасадлари бугун Ўзбекистонга келтирилади
Қозоғистондаги ЙТҲ қурбонлари жасадлари бугун Ўзбекистонга етказилади. Бунинг учун Тошкентдан Оқтўбе шаҳрига махсус авиарейс йўл олди. Бу ҳақида "Кун.уз" манбаси хабар берди.
Бундан аввал Ўзбекистон республикаси ТИВ консуллик бошқармаси Қозоғистонда йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар рўйхатини эълон қилгани ҳақида маълум қилинган эди.
22 июнь куни соат 10:20 да Самара—Чимкент трассасининг 946-километрида, Қорабутоқ посёлкасидан 20 километр узоқда икки қаватли Mercedes автобуси ағдарилиб кетди. Бунинг оқибатида 9 киши ҳалок бўлди (Ўзбекистон фуқаролари), 18 киши касалхонага етказилди (17 нафар Ўзбекистон фуқароси ва бир нафар Қозоғистон фуқароси). 25 кишига ҳодиса жойида ёрдам кўрсатилди
Жабрланувчилар Актўбе вилояти, Айтекебийск тумани ҳудудидаги «Комсомол» посёлкасидаги шифохонага жойлаштирилган.
ТИВ сайтида Қозоғистонда 22 июнь куни рўй берган ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар рўйхати келтирилган. Қурбонларнинг 7 нафари Фарғона водийсидан, бир нафари Сурхондарё, бир нафари Жиззах вилоятида истиқомат қилган. Уларнинг ёши энг каттаси 36 ёшда, энг кичиги эса 26 ёшда бўлган.
Мавзуга оид
09:00 / 05.07.2026
Мундиалдаги дебютга расмий баҳо, қимматлаётган бензин ва ўпирилган дамба — ҳафта дайжести
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
10:30 / 04.07.2026
Қашқадарёда тормози ишламай қолган юк машинаси 9 та автомобилни уриб кетди
11:10 / 01.07.2026