Фан-техника | 21:53 / 26.06.2017
10852
2 дақиқада ўқилади

Хитой стартапи 8 минг долларлик электромобиллар сотишни бошлайди

Хитойнинг CHJ Automotive ёш компанияси йигитлари 2018 йилдан кеч бўлмаган муддатда сотувга чиқадиган иккита электр автомобиль моделини яратиш устида ишлашмоқда. 

Стартап раҳбари Кевин Шеннинг айтишича, бўлғусида CHJ Automotive моделлар қатори янада ошади, бироқ ҳозирча компания жамоасининг барча саъй-ҳаракатлари иккита лойиҳа: гибрид йўлтанламас ва ўта ихчам шаҳар машинасини яратишга қаратилган. Компания ихчам шаҳар машинасига катта ишонч билдирмоқда: у 7800 долларлик нарх билан алмаштирилувчи аккумуляторларга эгалиги, тез қувватланиши ва хизмат кўрсатилиши арзонлиги билан мақтана олади. 

Автомобилнинг узунлиги 2,5 метр, кузови эни эса бир метрдан сал каттароқ бўлади. Машина комплектида иккита алмаштирилувчи аккумулятор бўлади, шунинг учун узоқ сафарларга икки аккумуляторни қувватлаб, иккинчисини захира сифатида юкхонага олиб қўйиш мумкин. Бу жуда ажойиб ғоя бўлиб, машина эгаларида батареяларни тезда алмаштира олиш имконияти бўлади. Машина бортида модификациялашган Android операцион тизими ўрнатилган бўлиб, у ёрдамида автомобиль ҳолатини кузатиш ва унинг тизимларини бошқариш мумкин бўлади.  

Кевин Шен фақатгина Хитой бозори билан чекланиб қолмай, машиналарни хорижда ҳам сотмоқчи. Унинг айтишича, компания европалик ҳамкорлар билан музокаралар олиб бормоқда.

Ҳозирча компания моделларининг ишчи прототипларини кўрсатмаяпти, бироқ CHJ рассомлари интервью учун моделларнинг бир нечта суратларини тақдим қилишди.

Мавзуга оид