Спорт | 15:22 / 28.06.2017
14077
2 дақиқада ўқилади

Абрамович ҳам порахўрликда гумон қилинмоқда

Лондоннинг «Челси» клуби россиялик хўжайини Роман Абрамович ФИФА билан боғлиқ порахўрлик жиноятида шубҳа остига олинмоқда. Бу ҳақда The Telegraph ФИФАнинг этика бўйича тергов қўмитаси собиқ ходими Майкл Гарсиянинг баённомасига асосланиб хабар тарқатган.

Унда қайд этилишича, «Россия-2018» ташкилий қўмитаси Абрамовичга тегишли бўлган Коноплёвдаги футбол академиясини ижарага олган.

Ҳужжатда кўрсатиб ўтилишича, олиб борилган текширувлар натижасида компьютерда бу борада жуда кам маълумотлар сақланиб қолгани аниқ бўлган. Сабаби улар академияни ўз эгасига қайтаргач, бу борадаги маълумотларни йўқотишга уринишган ва кўплаб файлларни ўчириб ташлашган.

Аммо бу ҳужжатлар Абрамович ёки «Россия-2018» ташкилий қўмитаси раҳбари Алексей Сорокиннинг қайси бири томонидан берилган буйруққа биноан ўчирилгани аниқ эмас.

«Челси» хўжайини 2018 йилги ЖЧни ўтказиш учун Россия томонига молиявий кўмак бериб келгани бўйича барча айбловларни рад этиб келади.

Мавзуга оид