Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дуров «таслим бўлди»
Telegram асосчиси Павел Дуровнинг маълум қилишича, у мессенжер Россия алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳаларидаги назорат федерал агентлиги («Роскомнадзор») реестрига киритилишига рози. Бироқ бу фақатгина очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда, ҳеч қандай қўшимча мажбуриятларсиз бўлиши керак.
"Telegram компания-нашри ҳақидаги рўйхатдан ўтказиш маълумотлари – сир эмас ва барча хоҳловчига очиқ манбаларда тақдим этилган... Агарда назоратга солувчининг хоҳиши шу билан чекланса, менда ушбу маълумотлардан Telegram Messenger LLP’ни маълумот тарқатувчилар реестрида ишлатилишига қаршилик йўқ", - дея ёзди Дуров "ВКонтакте" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Шу билан бирга, унинг маълум қилишича, Telegram жамоаси “Яровая қонуни”ни бажариш истагида эмас, у “техник жиҳатдан амалга оширилмайдиган” деб аталди.
"Бошқа сўзлар билан айтиладиган бўлса, биз реестрга киритиш учун розилик бериб, Роскомнадзор баёноти (“шу билан нуқта”) софлигидан келиб чиқамиз ва ўзимизга қўшимча мажбурият олмаймиз", - дея таъкидлаб ўтди Дуров.
Ўтган жума куни Россия ахборот технологиялари устидан назорат қилиш хизмати раҳбари Александр Жаров Telegram жамоаси ва шахсан Дуровни Россия қонунчилиги талабларига риоя этиш ҳамда муассасага маълумот тарқатувчилар реестрига киритиш учун маълумот беришга чақирди. Жаровнинг билдиришича, акс ҳолда мессенжер Россия ҳудудида тўсиб қўйилади.
Мавзуга оид
23:06 / 22.04.2026
Павел Дуровнинг Россиядаги квартирасига терговга чақирув қоғози келди
10:22 / 11.04.2026
Telegram Россияда деярли тўлиқ блокланди
15:57 / 03.04.2026
“Судга чақирилдингиз” – Telegram’да зарарли APK файллари тарқатилмоқда
09:34 / 28.03.2026