Жаҳон | 18:16 / 30.06.2017
5723
2 дақиқада ўқилади

Трамп Украинага миллионлаб тонна кўмир етказишга тайёр

АҚШ президенти Дональд Трамп Энергетика вазирлиги тадбиридаги чиқиши давомида Украина Вашингтондан "миллионлаб тонна кўмир етказиш"ни сўрагани ҳақида маълум қилди. Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, у шунга мувофиқ кўрсатма берган. 

"Дунёда бизнинг ресурсларимиз керак бўлган жойлар кўп ва биз уларни бутун дунёга сотиш истагидамиз", - деди Америка президенти. 

Трамп ўз чиқишида Америка энергетик ҳукмронлиги дастурини тақдим этди. У АҚШнинг нафақат керакли энергоресурслар билан таъминлаш, балки дўстлар ва иттифоқдошларга ҳам ёрдам бериш режалари ҳақида маълум қилди. "Бизга нима қилиш кераклигини уқтирмасликлари учун суверенитетимизни мустаҳкамлашимиз керак", - қўшимча қилди АҚШ давлат раҳбари.

АҚШ президенти шунингдек кўмир компанияси вакилларини Пенсильванияда кўп йиллардан бери биринчи марта кўмир конининг очилиши билан табриклади. У ушбу штатда янги иш ўринларини яратиб, сайлов олди ваъдасининг устидан чиқаётганини таъкидлади. 

Мавзуга оид