Спорт | 21:21 / 03.07.2017
12853
1 дақиқада ўқилади

«МЮ» «Реал» ҳужумчиси учун 80 млн евродан ортиқ бермоқчи эмас

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Альваро Моратанинг агенти Хуанма Лопес 3 июль куни мижози билан бирга «Қироллик клуби» раҳбарлари билан учрашган, деб ёзмоқда As.

Манба берган хабарга кўра, агент Испания терма жамоаси ҳужумчисига «Манчестер Юнайтед»дан бўлган таклиф билан уларни таништирган. Аммо томонлар ҳозирча бир тўхтамга кела олишмаган. «Қаймоқранглилар» ўз футболчиси учун 80 млн евродан кўпроқ ишлаб олишни истамоқда. Манкунианлар эса бундан ортиқ пул беришни исташмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, «Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Альваро Мората ўзининг режаларида борлигини айтганди, бироқ ҳужумчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа жамоага ўтиш учун қатъий қарор қилган.

Мавзуга оид