Трамп Форс кўрфази давлатлари етакчилари билан мулоқот ўтказди
АҚШ президенти Дональд Трамп 2 июль куни Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ал Сауд, Абу Даби ворис шаҳзодаси шайх Муҳаммад бин Зайд Ал Наҳаён ва Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ал Таний билан телефон орқали суҳбатлашди. У суҳбати чоғида минтақада бирлик муҳимлигини уқдирди, дейилади Оқ уй хабарида.
"Президентнинг таъкидлашича, минтақадаги бирлик Ар-Риёдда бўлиб ўтган саммитнинг терроризмни мағлуб этиш ва минтақавий барқарорликка кўмаклашиш бўйича мақсадларини бажаришда муҳим рол ўйнайди. Президент Трампга кўра, унинг ташаббусининг муҳим мақсади – терроризмни молиялаштиришга барҳам беришдир", - дейилади ҳужжатда.
Америка етакчиси "Форс кўрфазининг айрим давлатлари ва араб мамлакатларининг Қатар ўртасидаги тортишувларнинг давом этаётганидан хавотирларини билдирди". "У терроризмни молиялаштириш ва экстремистлик мафкурасини обрўсизлантириш муҳимлигини қайд этган".
Эслатиб ўтамиз, 22 июнь куни Баҳрайн, БАА, Саудия Арабистони, Миср Қатарга Кувайт орқали инқироздан чиқиш бўйича 13 шартини илгари сурди ҳамда ультиматум шартларини бажаришга 10 муддат беришди. Талаблар орасида – Туркия билан ҳарбий ҳамкорликка барҳам бериш ва Қатардаги Туркия ҳарбий базаси фаолиятига барҳам бериш кабилар бор. Буни расмий Анқара республикага ҳурматсизлик дея баҳолади. Бугун мазкур ультиматум муддати яна 48 соатга узайтирилгани ҳақида хабар қилинди.
Мавзуга оид
17:46 / 10.11.2024
Қатар Исроил ва Ҳамас ўртасидаги воситачиликни тўхтатди
23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди
17:35 / 16.10.2024
“Бу ерда талабанинг янги билимларни ўзи хоҳлаб ўрганиши биринчи ўринда туради” — Ню-Йорк университетининг ўзбекистонлик талабаси
09:10 / 03.10.2024