Ўзбекистон | 19:03 / 05.07.2017
28053
1 дақиқада ўқилади

Хориждаги ўзбекистонликларнинг эски паспортлари амал қилиш муддати узайтирилди

Ўзбекистоннинг хорижда бўлиб турган ва эски паспортга эга бўлган фуқаролари ушбу шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни 2018 йил 1 июлга қадар биометрик намунага алмаштириб олишлари мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Халқаро Пресс-клубда бўлиб ўтган жонли мулоқот чоғида баёнот берди.

«ТИВ ташаббуси билан хорижда истиқомат қилаётган ва ўз вақтида паспортларини биометрик паспортларга алмаштиришга улгурмаган фуқаролар учун эски паспортларнинг амал қилиш муддати 2018 йил 1 июлга қадар узайтирилди», - деди Абдулазиз Комилов.

Унинг айтишича, эндиликда, хориждаги ўзбекистонликлар эски паспортлардан ватанларига қайтишда расмий ўтиш ҳужжати сифатида фойдаланишлари мумкин. 

 

Мавзуга оид