Пекинда 200 кунлик “Ойдаги ҳаёт” тажрибаси бошланди
Хитой пойтахти Пекин шаҳридаги махсус лабораторияда Ойда ҳаёт кечириш бўйича тажриба бошланди. Унда 4 нафар кўнгилли талаба 200 кун мобайнида “Ой”да истиқомат қилади. Бу ҳақда РИА Новости CGTN телеканалига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.
"Юэгун" ("Ой саройи") номли лаборатория Бэйхан Хитой давлат техника университетида жойлашган бўлиб, 160 квадрат метр майдонли тўсилган хонага ўхшайди. Бу Хитойда ишлаб чиқилган биринчи шундай лаборатория бўлиб, жаҳондаги учинчи биорегенератив базадир.
Бэйхан университети 365 кун двомида Ойдагига ўхшаш шароитларда яшаш лойиҳасини амалга оширмоқда. 4 нафар кўнгилли 9 июль куни "Ой саройи"да 60 кун яшашни якунлашди. 200 кунлик босқич поёнига етгач, 105 кунлик сўнгги босқич бошланади.
"Ой саройи" кўнгиллилар учун 42 кв.м. майдонга эга модулдан ва ўсимликларни етиштириш бўйича 2та модулдан иборат. Яшаш майдонида 4та алоҳида ухлаш модули, битта умумий хона, чўмилиш хонаси, ҳайвонлар учун жой ва чиқиндиларни қайта ишлаш биноси бор.
Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, тажрибалар хитойлик олимларнинг инсонларни Ойга узоқ муддатли сафарларга тайёрлашда қўл келади.
Мавзуга оид
17:44 / 08.11.2024
Хитой 2030 йилгача одамларни Ойга учиришини маълум қилди
18:12 / 24.10.2024
Эксперимент: тўрт кунлик иш ҳафтаси унумдорликни оширади
23:34 / 18.10.2024
Европа расман Moonlight космик дастурини ишга туширади
14:08 / 24.08.2024