Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полиция кечки овқат учун 600 евро тўламаган хўрандаларни ушлади
Испания шимолидаги Наварра вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ресторанда тамадди қилгач, ҳисобни тўламасдан жуфтакни ростламоқчи бўлган 14 нафар хўрандани ушлади. Бу ҳақда минтақавий полиция бошқармасининг Twitter саҳифасида маълум қилинган.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Памплона шаҳрида 8 июлга ўтар кечаси юз берган. Италияликлар тановул қилган кечки овқат қиймати 600 евродан ошган.

Сайёҳлар умумий ҳисобда 16 хил таом, 15 та алкоголли ичимлик ва битта қаҳва буюртма қилишган. Улар ушланганларидан кейин таом пулларини тўлаб, чойчақа ҳам қолдиришган. Италияликлар қилмишлари учун қандайдир жазога тортилганми-йўқми, хабар қилинмаган.
Ҳозирда, Памплонда анъанавий Сан-Фермин байрами бўлиб ўтмоқда. У 6-14 июль кунлари бўлиб ўтади. Унда шаҳар кўчалари бўйлаб қочаётган одамларни буқалар қувади.
Мавзуга оид
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
15:15 / 16.06.2026