Жаҳон | 22:11 / 15.07.2017
3928
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Эквадорда автобус ағдарилиб, ёниб кетди. Қурбонлар бор

Лотин Америкасининг Эквадор давлатида йўловчи автобуси иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида камида 14 киши ҳалок бўлиб, 26 киши жабрланган. Бу ҳақда маҳаллий El Comercio газетаси ёзмоқда.

Унинг маълумотларига кўра, автобус Эквадор Кито шаҳриан Ла-Мана шаҳрига қатновни амалга ошираётган бўлган. Ҳозирча, номаълум сабабларга, автобус магистрал йўлда ағдарилган ва ёниб кетган. 

Полиция фожиа юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда. Қурбонлар сони ошиши мумкинлиги рад этилмаяпти. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид