Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Арманистон ва Озарбойжонни яраштириб қўймоқчи
Фото: РИА "Новости"
Россия Арманистон президенти Серж Саргсян ва Озарбойжон раҳбари Илҳом Алиевнинг ўзаро учрашувини ташкиллаштиради. Бу 2017 йилнинг охирига қадар рўй беради, деб ёзмоқда «Известия» газетаси Россия ТИВдаги манбага асосан.
«Москва бу масалада бош воситачига айланди, сабаби Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик Ташкилотининг Қорабоғ бўйича (АҚШ ва Франция) Минск гуруҳидаги бошқа ҳамраисларнинг Боку ҳамда Ереван вакилларини музокаралар столига ўтказиш бўйича ҳаракатлари муваффақият келтирмади», - дея хабар беради нашр.
Россия ТИВдаги манбанинг сўзларига кўра, Франция «Ереван ва Бокуни музокаралар столига ўтказишга ҳаракат қилди, бироқ бу ҳеч қандай фойда келтирмади».
«Шу билан бир қаторда, мулоқотни давом эттириш принципиал аҳамиятга эга. Айнан шунинг учун минтақада кенг кўламли уруш бошлангани йўқ. Бироқ томонларнинг мақсади ва вазиятни кўриши ҳамон турлича», - дея таъкидлаб ўтган у.
Аввалроқ Арманистон президенти Серж Саргсян Озарбойжонга рус қуролининг етказиб берилиши туфайли Россия билан муносабатларни қайта кўриб чиқиш ҳақидаги баёнотлар хавфли эканини маълум қилганди.
Мавзуга оид
07:55 / 09.05.2026
Украина Москвадаги парад пайтида Қизил майдонга зарба бермайди
07:43 / 09.05.2026
Трамп Россия ва Украина ўртасида уч кунлик сулҳни эълон қилди
07:18 / 09.05.2026
Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан учрашди
08:33 / 08.05.2026