Сеул Пхеньян билан кенг қамровли музокаралар учун шартини илгари сурди
Жанубий Кореянинг КХДР билан кенг қамровли мулоқот ўтказиши Пхеньяннинг ярим оролни ядросизлантириш бўйича позициясига боғлиқ. Жанубий Корея миллий бирлашиш ишлари бўйича Чо Мён Гюн 17 июлда шундай баёнот берди.
"Биз Жануб ва Шимол ўртасидаги мулоқот яхшиланишини кўриб чиқамиз. Бунда Шимолнинг ядросизлантириш бўйича позициясини кузатамиз", — дея вазир сўзларини келтиради Ёнхап агентлиги.
Бундан бирмунча вақт аввалроқ, шу куни Жанубий Корея КХДРга икки Корея давлати ўртасидаги кескинликни пасайтириш бўйича ҳарбий вакилларнинг музокараларини ўтказиш ва мамлакатнинг парчаланиши оқибатида ажралиб кетган оилаларнинг Қизил Хоч линияси бўйича алоқаларини тиклашни таклиф этди.
Айтиш мумкинки, расмий Сеул Пхеньянга мулоқотни таклиф қилар экан, доимий равишда КХДР ядро қуроли ҳақида доимий равишда тўхталишга мажбур бўлмоқда. Гап шундаки, Жанубий Корея иттифоқчилари АҚШ ва Япония фикрича, КХДР ракета ва ядро дастурларига барҳам беришга доир халқаро ҳамжамият босим ўтказаётган бир вақтда музокаралар ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас.
Мавзуга оид
02:35
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
12:38 / 11.11.2024
Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди
00:08 / 11.11.2024