Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия жануби-шарқида портлаш юз берди, ҳодисада курдлар гумонланмоқда
Туркия жануби-шарқидаги Хяккяри вилоятида қўлбола портловчи қурилма ишга келтирилди. Натижада 17 аскар жабрланди. Бу ҳақда Hürriyet Daily News мамлакат бош штаби баёнотига асосан хабар берган. Мамлакат ҳукумати портлашни ташкиллаштиришда Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партиясини гумонламоқда.
Портлаш аскарларни олиб кетаётган автомобиль Ироқ ва Эрон чегарасидаги Йуксекўва округидан ўтаётган пайт содир бўлди. Барча жабрланганлар шифохонага етказилди.
Тўрт киши оғир аҳволда экани хабар қилинган, бироқ нашр бу маълумотни рад этди.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
10:40 / 01.07.2026
Монакодаги портлаш бўйича терговда УХХ номи тилга олинди
09:25 / 30.06.2026
Монакодаги портлашда украиналик миллионер жабрланди
22:21 / 29.06.2026