Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Эронга нисбатан янги санкциялар киритишни режалаштирмоқда
Фото: Getty Images
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Эронга қарши янги санкциялар жорий этиш ниятида. Бу ҳақда The Hill нашри маъмуриятнинг юқори лавозимли мулозимларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Уларнинг айтишича, Оқ уй Конгрессдаги ҳисоботида Эроннинг ядро келишувини адо этаётганини билдирмоқчи.
Маъмурият вакиллари қайд этганидек, АҚШ президенти Дональд Трамп ва давлат котиби Рекс Тиллерсон «Эрон АҚШ манфаатлари ва минтақавий барқарорликка энг хавфли таҳдидлардан бири бўлиб қолаётганини» таъкидлаш ниятидалар.
Хабарларга кўра, Трамп маъмурияти «Эроннинг фақатгина ядро келишувига эътибор қаратадиган эмас, балки барча ғаразли сиёсатини барбод қиладиган» стратегияни ишлаб чиқармоқчи.
Мулозимлардан бирининг сўзларига кўра, бу стратегия «Эроннинг минтақада ўзини ёмон тутаётгани учун масъулиятиини оширишга қаратилган» янги санкцияларни назарда тутади.
Мавзуга оид
19:50 / 24.05.2026
Рубио Эрон билан музокараларда «сезиларли ўсиш» борлигини айтди
14:18 / 24.05.2026
АҚШ тез орада Эрон билан тинчлик битими эълон қилиши мумкин
10:04 / 23.05.2026
АҚШ Миллий разведкаси раҳбари истеъфога чиқди
23:05 / 22.05.2026