Жаҳон | 19:48 / 18.07.2017
17020
1 дақиқада ўқилади

Ле Пен ирқчилик кайфиятидаги сўзлари учун суд олдида жавоб беради

Франциянинг “Миллий фронт” партияси асосчиси Жан-Мари Ле Пен ирқий нафратга ундагани учун суд олдида жавоб беради, деб хабар қилмоқда AFP суддаги манбага асосан.

Хабар қилинишича, Париждаги судда Миллий фронтнинг раис ўринбосари Жан-Франсуа Жальк ҳам жавоб беради. У партия сайтида фитна кайфиятига эга видеоматериалларни эълон қилган.

Агентликнинг хабар беришича, Ле Пеннинг асли келиб чиқиши яҳудий бўлган актёр Патрик Брюэлга нисбатан берган изоҳлари шундай ҳолатга сабаб бўлган. Бу изоҳлар 2014 йилги видеоинтервьюда бўлган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид