Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия суди Amnesty International ваколатхонаси раҳбарини ҳибсга олди
Фото: AP
Туркия суди 18 июль куни 6 нафар ҳуқуқ ҳимоячиси, шу жумладан, Amnesty International ташкилотининг Туркиядаги ваколатхонаси раҳбари Идил Эсерни қўлга олишга буйруқ берди. Уларга нисбатан террорчилик ташкилоти фаолиятида иштирок этиш айби илгари сурилмоқда, деб хабар қилмоқда Associated Press.
Агентликка кўра, аввалроқ ҳибсга олинган яна 4 киши мамлакатни тарк этмаслик шарти билан озодликка чиқарилган.
"Энди маълум бўлаяптики,Туркияда инсон ҳуқуқлари учун курашиш жиноятга айланди", - дея Amnesty International котиби Салила Шетти сўзларини келтиради агентлик.
Эсер ва бошқа ҳуқуқ ҳимоячилари 5 июль куни қамоққа олинган. Агентликнинг қайд этишича, улар мамлакатда "давлат тўнтаришини амалга оширишга уриниши мумкин бўлган ташкилот" йиғилишида иштирок этгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
21:32 / 20.05.2026
Туркия қитъалараро ракетасини кўз-кўз қилди. Яна қайси давлатлар бундай қурилмага эга?
20:58 / 14.05.2026
Қозоғистон Туркия дронларини ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш майдонига айланади
09:51 / 06.05.2026
Туркия ўзининг қитъалараро ракетасини тақдим этди
09:39 / 06.05.2026