Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Ал-Ақса масжидига 50 ёшдан кичик мусулмонларнинг кириши тақиқланди
Исроил ҳукумати Ал-Қудсда кескинликни ошириш тактикасини қўлламоқда, деб ёзмоқда “Анадолу”.
Хабарда айтилишича, халқаро ҳамжамиятнинг чақириқлари ва талабларига қарамай, Исроил Ал-Ақса масжидига кираверишда металл буюмларни қидириш қурилмаларни сақлаб қолиниши ҳақида маълум қилган.
Шаҳардаги мусулмонлар металл детекторлардан ўтишдан бош тортмоқда. Фаластинликлар эса якшанба кунидан бери Ал-Ақсага кираверишда намоз ўқимоқда.
Бугунги кундан эса Ал-Ақса масжидига 50 ёшдан кичик мусулмонларнинг киришига қўйилган тақиқ кучга кирди.
Исроил полицияси Ал-Қудснинг Ал-Ақса масжиди жойлашган Эски шаҳар туманига кириш йўлларини ёпиб қўйгани айтилмоқда.
Аввалроқ Туркия ва Исроил президентлари Ал-Қудсдаги кескин вазиятни муҳокама қилишгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:17 / 20.06.2026