Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон “ОАВ тўғрисида”ги қонунни такомиллаштиришда Британия тажрибасини ўрганади
Ўзбекистономмавий ахборот воситалари ҳақидаги қонунчилик меъёрларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишдан аввал хорижий давлатлар тажрибасини ўрганади. Бу ҳақда Халқаро Пресс-клуб сессиясида Тараққиёт стратегияси маркази ижрочи директори Акмал Бурҳонов маълум қилди.
“Ҳаракатлар стратегияси” доирасида қабул қилинган давлат дастурининг 51-бандида “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги ва журналистларнинг касб этикаси ҳамда фаолияти тўғрсидаги қонунларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш борасида чора-тадбирлар белгиланган. Бу жорий йил учинчи чорагида, яъни сентябрь ойи охирида якунланиши керак.
Маълумки, Тараққиёт стратегияси маркази асосий фаолият йўналишларидан бири бу экспертлик муҳокамаларини ташкил этишдир. Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда хорижий давлат тажрибаларини ўрганиш. Шу мақсадда Буюк Британия элчихонаси билан учрашдик, улар қўллаб-қувватлашди. ОАВга доир қонунни такомиллаштиришда Буюк Британия тажрибаси ўрганилади. Ушбу бандни бажаришда ижро жиҳатидан Олий Мажлис белгиланган эди. Аммо, бирорта партия ёки Қонунчилик палатасидаги фракциялар ҳанузгача таклиф бергани йўқ”, - дея партияларнинг сустлигини танқид қилди Тараққиёт стратегияси маркази ижрочи директори Акмал Бурҳонов.
Мавзуга оид
15:13 / 12.09.2025
ННТ ишига ноқонуний аралашувчи давлат хизматчилари жавобгарликка тортилади
18:49 / 01.03.2023
Тиббий маълумотномалар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
01:08 / 01.03.2023
1 сентябрдан 10–11-синф ўқувчилари қизиқишига мос дастурлар асосида ўқитилади – давлат дастури
23:02 / 28.02.2023