Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
22 давлат ҳарбийлари ArIG-2017 халқаро мусобақасида иштирок этиш учун Россияга етиб келди
Халқаро Армия ўйинлари-2017 мусобақасининг Россия Федерациясида бўлиб ўтадиган босқичида иштирок этиш учун 22 хорижий давлат қуролли кучларининг 1238 нафар вакили Россияга етиб келишди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Хусусан, «Танк биатлони, «Ҳарбий-тиббий эстафета», «Ҳарбий разведка аълочилари», «Дала ошхонаси» танловларида қатнашувчилар орасида Ўзбекистон, Озарбойжон, Ангола, Арманистон, Белоруссия, Венесуэла, Зимбабве, Миср, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Кувайт, Лаос, Мўғулистон, Никарагуа, Сербия, Тожикистон, Уганда, ЖАР ҳарбийлари бор.
Ҳарбий техникалар мусобақалар жойига 13та эшелон воситасида келтирилган.
АрМИ-2017 29 июлдан 12 август санасигача ўтказилади. Ўйинлар чоғида 28 та халқаро мусобақа ўтказилади. Уларнинг 5 таси биринчи марта ташкил этилмоқда. «Жанговар учувчи қурилмалар мусобақаси», «Ҳамдўстлик жангчиси», «Тартиб сақловчи», «Йўл патрули», «Ҳарбий пойга» шулар жумласидан.
Умуман, АрМИ-2017 5 давлат: РФ, Озарбойжон, Белоруссия, Қозоғистон ва ХХРда ташкил этилади.
Мавзуга оид
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
11:48 / 16.04.2026
Ўзбекистонда аҳоли сони бўйича янги маълумот эълон қилинди
09:56 / 16.04.2026