Жамият | 17:47 / 24.07.2017
3894
1 дақиқада ўқилади

Швейцарияда номаълум кимса моторли арра билан одамларга ҳужум қилди

Моторли арра билан қуролланган номаълум кимса Швейцарияда одамларга ҳужум қилди, деб хабар қилмоқда Sky News телеканали.

Дастлабки маълумотларга кўра, 5 киши жиддий жабрланган, икки кишининг жароҳати жиддий экани айтилмоқда. 

Blick нашрининг ёзишича, ҳодиса Швейцариянинг Шаффхаузен шаҳрида рўй берган.

Айни вақтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. 

 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид