Спорт | 22:45 / 25.07.2017
20605
2 дақиқада ўқилади

Неймар «ПСЖ»га яна бир шарт қўйган

«Барселона» ҳужумчиси Неймар «ПСЖ»га ўтиши учун қўйган талаблардан бири маълум бўлди. Бу ҳақда Le Parisen нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, бразилиялик  футболчи парижликлар «Ливерпуль» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньони сотиб олишини истаган. Аммо, «ПСЖ» Коутиньони сотиб олишга ишончи комил эмас, сабаб унинг жуда қиммат трансфер нархи (тахминан 90 миллион евро) бунга халақит бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Дани Алвес ҳам айнан Неймарнинг талаби билан «ПСЖ»га ўтгани хабар қилинганди.

Неймар шунингдек «ПСЖ» Лукас Моурани сақлаб қолишни сўраган. Шунингдек у клуб яна икки нафар жаҳон даражасидаги футболчи сотиб олишини сўраган.

Бироқ, «ПСЖ» Неймарни сотиб олган тақдирда унинг бошқа талабларини бажара олишига ишонмаяпти. Унинг ўта юқори трансфер нархи сабаб клуб Алексис Санчесни сотиб олиш фикридан қайтган.

Мавзуга оид