Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой АҚШни КХДР масаласини савдо ишларига аралаштирмасликка чақирди
Хитой тижорат вазирлиги раҳбари ўринбосари Цянь Кэминнинг маълум қилишича, ХХР Қўшма Штатларни Вашингтон ҳамда Пекин ўртасидаги муносабатларга Корея ярим оролидаги вазиятни аралаштирмасликка чақирмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Бизнинг фикрича, Корея ярим оролининг ядро муаммоси ҳамда АҚШ ва Хитойнинг икки томонлама савдо муносабатлари – турли соҳалардаги масалалар бўлиб, уларни бир-бирига аралаштириш мантиқсиз», - деди вазир ўринбосари матбуот анжуманида.
Цяннинг таъкидлашича, Хитой ва АҚШ икки томонлама савдо ривожидан катта фойда олмоқда.
«Хитой АҚШ билан икки томонлама иқтисодий ва савдо муносабатларининг барқарор ривожини илгари суриш учун ишлашга тайёр», - дея қайд этган амалдор.
Шу билан бирга, унинг аниқлик киритишича, Хитой жаҳон ҳамжамияти, шу жумладан АҚШ билан Корея ярим оролидаги ядро муаммосига тезроқ ечим топиш мақсадида бундан кейин ҳам ҳамкорлик қилиш ниятида.
Аввалроқ ОАВ АҚШ Хитойга қарши санкциялар киритишга чоғланаётгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
22:15 / 05.06.2026
Трамп Эрон масаласи «ҳал бўлгач» Кубадаги режимни ўзгартириш режасини эълон қилди
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
08:38 / 05.06.2026
Вашингтон Куба раҳбариятига босимни кучайтирмоқда
08:35 / 05.06.2026