Хитойда чўкаётганларни қутқарувчи бошқарувчисиз катер пайдо бўлди
Хитой шарқида жойлашган Тянье кўлида антиқа қутқарувчи пайдо бўлди. Роботлаштирилган тезкор катер узоқ масофага сузиб кетган одамларни мумкин бўлган хавфдан огоҳлантиради ва зарур бўлганда чўкаётганларга сувдан чиқишларида ёрдам беради: чўкаётганлар унинг бортига илашиб олишлари мумкин. Ўзиюрар катер соҳилдан узоқлашган ҳаракатдаги объектларни камералар, акустик ва инфрақизил датчиклар ёрдамида аниқлайди. GPS координаталарни аниқлашга ва олинган маълумотларни радиосигнал ёрдамида соҳилга узатишга ёрдам беради. Дам олаётганларнинг жойлашган ўрни қутқарув хизмати бошқармаси марказига узатилади.
Тезкор ишлаш учун майдони 70 гектардан ошадиган кўл шартли квадратлар – хавфсиз ва хавфли ҳудудларга бўлинган, соҳил бўйлаб эса вазиятни мниторинг қилиш учун қўшимча датчиклар ўрнатилган. Бундан ташқари, Тянье қутқарув хизмати кўлда фалокатга учраганларга қутқариш воситалари, сув, озиқ-овқат, дори-дармон етказиб берувчи учта дрон олган.
Ҳукумат 33 кишидан ибрат қутқарув хизмати оммалашган дам олиш жойида осонлик билан фожиаларнинг олдини олишига умид қилмоқда: мавсумда кўлга 10 минггача хитойлик келади. Бу ерда ҳар йили 10-15 киши чўкиб кетади.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023