Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Қуролли кучларидаги асосий қўмондонлар ишдан олинди
Туркия Қуролли кучларининг миллий армия сафида юқори лавозимларни эгаллаб турган ҳаво ва денгиз, қуруқликдаги кучларнинг қўмондонлари вазифасидан озод этилди. Маҳаллий нашрларнинг хабар ёзишича, бу ўзгаришлар ўтган йили амалга ошмай қолган давлат тўнтаришининг ортидан юз бераётган силкинишлар силсиласида юз бермоқда.
NTV берган маълумотга кўра, вазифасидан озод этилган қўмондонлар ўрнини юқори мансабли ҳарбий бошлиқлар эгаллайди. Туркия Бош вазири Биноли Йилдирим раислик қилган Олий ҳарбий Кенгаш йиғилишида ўзгаришлар ортидаги муҳим қарорлар қабул қилинди. Президент Эрдўған қарорни имзолагач, оммага шахсан эълон қилиши кутилмоқда.
Туркия Қуруқликдаги ҳарбий кучлар қўмондони Солиҳ Заки Чўлоқ ўрнини Жандарм маҳкамаси бошлиғи Ясар Гулер эгаллаши тахмин қилинмоқда. Шунингдек, Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони Булент Бўстонўғли ўрнига унинг ўринбосари, вице-адмирал Аднан Ўзбал келиши мумкин.
Айтиш жоизки, чоршанба кунги юқори ҳарбий мулозимлар йиғилиши ўтган йилги июль воқеаларидан бери учинчи марта ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
17:49 / 21.04.2026
Туркия таълим дастурларига ўзбек–турк дўстлигини урғуловчи қўшимчалар киритилди
14:08 / 21.04.2026
Туркияда ўқотар қурол назорати кучайтирилади
23:32 / 16.04.2026
Болаларни ўлдирган болалар. Туркия мактабларидаги қонли отишмалар тафсилоти
12:53 / 16.04.2026