Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон иқтисодиёти биринчи ярим йилликда 7 фоизга ўсди
Фото: "Кун"
2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2016 йилнинг шу даври билан таққослаганда 7 фоизга ўсди – 102,7 трлн сўмдан ортиққа.
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2017 йилнинг январь-июнида саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳажми 64,99 трлн сўмни ташкил қилди, бу 2016 йилнинг шу даври билан солиштирганда 7,6 фоизга кўп.
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқариш даражаси ҳисобот даврида 5,8 фоизга ўсди – 24,05 трлн сўмга.
Ўзбекистонда ҳисобот даврида 16,31 трлн сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди. 2016 йилнинг шу даври билан таққослаганда ўсиш 8,7 фоизни ташкил этган.
2017 йилнинг январь-июнида чакана савдо айланмаси 11,1 фоизга ўсди ва 49,75 трлн. сўмни ташкил қилди. Кўрсатилган хизматлар ҳажми 48,83 трлн. сўмга етди, бу 2016 йилнинг ушбу давридаги кўрсаткичдан 11,6 фоизга кўпроқ.
Мавзуга оид
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
10:53 / 24.04.2026
Еврозонада бизнес фаоллиги пасайди: харажатлар босими кучаймоқда
17:06 / 18.04.2026