Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиядаги қочқинлардан бир қисми ЕИдан 34 доллардан олиб туради
Европа Иттифоқининг Туркиядаги қочқинларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида "Қизил яримой жамияти карточкалари"ни яқин ойларда миллионгача киши олади, деб маълум қилди Европа комиссиясининг гуманитар ёрдам ва фуқаролик ҳимояси масалалари бўйича турк бюроси раҳбари Жейн Люис.
Унинг айтишича, карточкаларни Туркия билан қўшни давлатларнинг қочқинлар лагерларидан ташқарида яшайдиган фуқароларигина олишлари мумкин.
"Бугунги кунгача бундай карточкаларни 850 минг қочқин олди. Ҳар ой карточкаларга киши бошига 120 турк лираси (34 доллар) ўтказилади", деб айтди Люис ва ЕИ давлатлари гуманитар дастурнинг 1-босқичига 348 млн евро ўтказишганини эслатиб ўтди.

Унинг айтишича, дастурнинг 1-босқичини амалга ошириш бир йилдан бери давом этмоқда, унинг 2-босқичи 2018 йил охирида бошланади.
Люиснинг айтишича, ЕИ дастур доирасида 1,3-1,4 млн қочқинни қамраб олмоқчи.

Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026