Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон ҳарбийларга хитой дронларидан фойдаланишни тақиқлади
Пентагон ҳарбийларга дунёдаги энг машҳур SZ DJI Technology Co Ltd компанияси дронларидан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар берди.
Манбага кўра, махсус буйруқ нафақат DJI бренди остида сотилган барча дронлардан воз кечишни, балки софт ва ёрдамчи қурилмаларни тўлиқ йўқ қилишни кўзда тутади. Экспертларнинг тахминларига кўра, улардан фойдаланиш юқори хавф манбаи бўлиши мумкин.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, америкалик ҳарбийлар геолокация маълумотлари, дронларнинг дастурий ва қурилмавий таъминотларини хавф манбаи деб ҳисоблаган бўлишлари мумкин, зеро улардан тўғри фойдаланилса, разведка маълумотларини йиғишда ёрдам бериши мумкин.
SZ DJI Technology Co Ltd компанияси вакиллари АҚШ армиясининг бундай баёнотидан таажжубга тушишди ва яқин вақт ичида Пентагон вакиллари билан Хитойда ишлаб чиқарилган дронларнинг хавфсизлиги масаласини муҳокама қилишмоқчи.
Мавзуга оид
17:54 / 30.06.2026
Миллий гвардия ва Пентагон икки йиллик ҳамкорлик режасини муҳокама қилди
06:40 / 15.06.2026
Пентагон НУЖлар ҳақидаги 72 та янги ҳужжатни эълон қилди
15:20 / 09.06.2026
Ҳарбий ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилди
08:23 / 03.06.2026