Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия авиакомпанияси йўловчиларга шортида учишни тақиқлади
Саудия Арабистонининг SAUDIA авиакомпанияси эркакларнинг шорти, аёлларнинг эса тор кийим кийишларини ножоиз хатти-ҳаракатга тенглаштириб, йўловчилар дресс-кодини киритди.
Ташувчи қоидаларига тўғри келмаслиги боис бир неча йўловчи компаниянинг рейсларига қўйилмаган, дейилади Makkah газетасида. Нашрга кўра, қўниш чиптаси борлигига қарамай, баъзилар рейсдан қайтарилган. Бу воқеалар авиакомпания янги қоидаларни ўз сайтида тақдим этгунга қадар рўй берган.
"Атрофдагиларга ноқулайлик туғдирадиган кўринишда (аёллар - оёқ-қўллари очиқ ёки ҳаддан ташқари тор кийим, эркаклар - оёқларни ёпмайдиган шорти) кийинган йўловчилар жамоатчилик тартибини бузган ҳисобланади", - дейилади компания сайтида тақдим этилган йўловчилар хатти-ҳаракатларига доир қоидаларда. Рўйхат умумий ҳисобда 15 пунктдан иборат.
Ар-Риёд Туризм департаментининг собиқ раҳбари Али Ғамдийнинг сўзларига кўра, бундай қоидалар гўёки Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилоти шартлари бўлиб, бутун дунё авиакомпанияларида қўлланади.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
23:17 / 07.06.2026
Авиакомпаниялар Эрондаги уруш сабабли 100 млрд доллар йўқотади - ҳисобот
07:09 / 02.06.2026