Жаҳон | 11:29 / 10.08.2017
23600
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Путин Абхазияга ташриф буюрганидан ғазабда
АҚШ Давлат департаментидан маълум қилишларича, Россия президенти Владимир Путиннинг Абхазияга ташрифини “номақбул” деб ҳисоблайдилар. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Давлат департаменти вакили Ҳизер Науэрт эса Москвани “Грузия ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳурмат қилишга” чақирди.
8 август куни Владимир Путин Абхазияга амалий ташриф билан келди.
НАТОдагилар эса Россия президенти Абхазияга Грузия ҳукумати билан келишмасдан туриб ташриф буюрганидан афсусда эканликларини билдиришди.
Аввалроқ Абхазияда россиялик сайёҳларга ҳужум қилиниб, бир киши ҳалок бўлгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:10
Миллионлаб америкаликлар президентлик сайловларида овоз бериб бўлди
22:17 / 23.10.2024
АҚШда чатбот билан мулоқотда бўлиб келган 14 ёшли ўсмир кейин ўз жонига қасд қилди
22:00 / 23.10.2024
Тарихда биринчи марта ота-ўғил баскетболчи NBA ўйинида биргаликда иштирок этди
12:00 / 23.10.2024