Пентагон Россия ҲКК самолёти Оқ уй устидан нега учиб ўтганини тушунтириб берди
Россияга қарашли Ту-154 ҳарбий самолётининг Оқ уй, Пентагон, Капитолий ва Америкадаги бошқа объектлар устидан парвози Очиқ осмон тўғрисидаги келишув доирасида ўтказилди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлиги вакили айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Politico.
«Бундай миссиялар деярли доимий асосда ўтказилади», - деган Пентагон вакили.
Унинг қўшимча қилишича, россиялик кузатувчилар 72 соат аввал тегишли сўров билан чиқишган, Ту-154 бортида эса АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари вакили бўлган.
«Улар одатда келиб, қаерлар устидан парвоз қилишни исташлари ёзилган рўйхатни таклиф этишади. Биз парвоз режасини йиғамиз, ҳамда хавфсизлик ёки об-ҳаво шароитига боғлиқ бўлган баъзи истиснолардан ташқари – улар деярли ҳар доим ўша ҳудудлар устидан парвоз қилишади», - дея таъкидлаб ўтишган АҚШ ҳарбий маҳкамасидан.
Аввалроқ ОАВ Россия ҳарбий самолёти Оқ уй ва Пентагон устидан учиб ўтганини хабар берганди.
Мавзуга оид
09:01 / 22.10.2024
Пентагон раҳбари Украинага етиб келди
14:41 / 19.10.2024
Пентагон КХДР қўшинлари Украинага эҳтимолий юборилиши ҳақидаги хабарларни таҳлил қиляпти
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024