Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европанинг энг фаол ва нофаол мамлакатлари рейтинги эълон қилинди
Олимларнинг маълум қилишича, Болгария Европадаги энг дангаса мамлакат ҳисобланади. Ўтказилган сўровномага кўра, Болгарияда яшовчи катта ёшлиларнинг 78 фоизи жисмоний фаолликка умуман вақт ажратмайди. Швецияликлар эса, аксинча, энг фаол миллат ҳисобланар экан. "Ортодокс" нашри шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди.
Тадқиқотчилар бундай хулосага келгунга қадар 28 Европа мамлакатидаги минг нафар киши ўртасида сўровнома ўтказишган. Юқори ҳаёт давомийлиги кўрсаткичлари билан машҳур Скандинавия фаол мамлакатлар рейтингнинг биринчи ўрнини забт этди. Маълум бўлишича, Швецияда яшовчи ўн нафар катта ёшли кишидан тўққизтаси спорт залига қатнайди ва ҳар ҳафтада ўз фаоллигини сақлаб қолади. Энг фаол мамлакатлар рейтингида Швециядан кейинги ўринларни Дания ва Финляндия эгаллаган, бу икки мамлакатнинг велосипед спортига меҳри бўлакча. Бу мамлакатлар аҳолисининг 14-15 фоизигина жисмоний нофаол.
Германия рейтингнинг еттинчи ўрнини эгаллаган - бу ерда 10 кишидан 3 нафари жисмоний машқларни бажармаслигини маълум қилган. Сайёранинг энг "велосипедчи мамлакати" ҳисобланувчи Франция 17-ўринда қайд этилган (французларнинг 42 фоизи спортдан ўзини олиб қочади), пиццасевар итальянлар эса охиридан бешинчи ўринни эгаллашган - Италияда аҳолининг 60 фоизи спорт билан шуғулланмайди. Шунингдек жисмоний фаолликдан йироқ энг дангаса мамлакатлар қаторида Мальта, Португалия ва Руминия номлари келтирилган.
Тадқиқот маълумотларига кўра, эркаклар аёлларга қараганда 8 фоизга кўпроқ жисмоний машқлар бажаришар экан.
Мавзуга оид
07:19 / 03.02.2026
Энг ақлли давлатлар рейтинги: IQ бўйича топ-10 мамлакат
20:47 / 30.01.2026
Ўзбекистон мазали таомга эга давлатлар рейтингидан тушиб кетди
16:58 / 26.01.2026
Инглиз тили саводхонлиги рейтинги. Ўзбекистон нечинчи ўринда?
07:37 / 22.01.2026