Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Формали кийим-бошни илмий лаборатория лойиҳалаштиради
Вазирлар Маҳкамасининг 2.08.2017 йилдаги 575-сон қарори билан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти тузилмасида Формали кийим-бошни лойиҳалаштириш бўйича илмий лаборатория фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари қабул қилинди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.

Унинг фаолиятини молиялаштириш манбалари тасдиқланди.
Илмий лаборатория илмий ходимларининг лавозим маошлари бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишлар илмий-техник дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий ходимлари базавий лавозим маошлари миқдорига тенглаштирилади. Уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашнинг аниқ миқдори бир ой муддатда тасдиқланади.
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти томонидан:
• Илмий лабораториянинг илмий ходимлари ва мутахассисларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш тартиби (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда);
• Илмий лаборатория томонидан формали кийим-бошларни лойиҳалаштириш бўйича кўрсатиладиган хизматлар нархи белгиланади.
Илмий лаборатория Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шоҳжаҳон кўчаси, 5-уй манзили бўйича Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти биносида жойлаштирилади.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026