Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда дунёдаги энг катта қум скульптура барпо этилди
Хитойнинг Шэньси вилоятида дунёдаги энг катта қум скульптура барпо этилди. Бу ҳақда PressTV хабар бермоқда.
Рекорд даражадаги скульптура шундоқ чўл ўртасида жойлашган қумдан яратилган скульптуралар боғида пайдо бўлди. Таъкидланишича, янги скульптура боғдаги марказий элементлардан бирига айланган.
Баландлиги 25 метр, асоси периметри 400 метр келадиган скульптура “Лоулань қироллиги” деб аталган.
Композиция жимжимадор ганчлар ва кўплаб ҳайкаллар билан безалган. Боғ маъмуриятининг айтишича, улкан скульптура тўлиқ қумдан ясалган ва фақат устидан елим билан қоплаб чиқилган.
Лоулань қироллиги милоддан аввалги Хитойдаги қадимий қироллик бўлиб, унга Ипак йўлидаги муҳим шаҳар воҳа атрофида асос солинган.
Мавзуга оид
08:16 / 02.06.2026
Топ-10: дунё савдосида энг катта улушга эга давлатлар
08:31 / 01.06.2026
БМТ банкротлик хавфига дуч келмоқда — WSJ
08:21 / 01.06.2026
Хитойнинг икки йирик компанияси Ўзбекистон бозорига кириш ниятида
20:26 / 29.05.2026