Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулдаги уй томидан номаълум эркак ўқ узмоқда
Қуролланган киши Истанбул шаҳридаги турар-жой биносининг томидан туриб, атрофга ўқ узмоқда. Бу ҳақида IHA агентлиги хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, Эсенюрт туманидаги турар-жой томига чиқиб олган эркак атрофдаги ҳудудга қарата ўқ узмоқда. Агентлик чоп этган суратда ўрта ёшлардаги соқолли эркак елкасига милтиқ осганча уйнинг томида турибди.
Манбага кўра, ўқлар ҳозирча бир неча автомобилга зиён етказган, лекин одамлар жароҳат олмаган.
Эркакни томдан тушиш ва ўқ узишни бас қилишга кўндиришга уринишмоқда, дейилади агентлик хабарида.
Мавзуга оид
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
12:40 / 24.05.2026
Оқ уй атрофида отишма чиқди
18:26 / 20.05.2026