Жаҳон | 18:40 / 21.08.2017
9504
2 дақиқада ўқилади

Лавров АҚШнинг россияликларга виза беришни чеклашига изоҳ берди

Фото: РИА "Новости"

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Америка фуқароларининг Россия визаларини олишини мураккаблаштирмасликка ваъда берди. У Вашингтоннинг шундай қадамларига қарши айни жавоб чоралари кўрилмаслиги ҳақида матбуот анжуманида баёнот берди. 

"Бизнинг жавоб чораларимизга тўхталсак, аввал айтганимдек, америкаликлар эълон қилган қарорни батафсил ўрганиб чиқиш керак. Кўрамиз, аммо бир нарсани айта оламан: биз ғазабимизни Америка фуқароларига сочмаймиз. Яъни, кимдир бу акс таъсир этишига ишонган бўлса, катта хато қилибди", — деган Лавров.

Унинг фикрича, Америка ҳукуматининг қарори россиялик фуқароларнинг ўз ҳукуматига норозилик кайфиятини кучайтиришга қаратилган. 

"Бу мантиқ ҳаммага маълум — бу рангли инқилоблар ташкил этувчилар мантиғи ва бу аниқ Обама маъмуриятининг инерцияси", — деб қўшимча қилган ТИВ раҳбари. 

Лавровнинг ёдга олишича, 2016 йил охирида Америка томони бир гуруҳ россиялик дипломатларни чиқариб юбориб, "халқаро меъёрларга зид равишда Россия мулкини тортиб олди". Россия АҚШнинг бу қадамига ўша вақтда жавоб бермади, аксинча, Конгресс кенг қамровли санкциялар қабул қилганидан сўнг, жавоб чораларини қўллади. 

Мавзуга оид