Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NYT: Республикачилар етакчиси Трампнинг 2018 йил кузигача ҳокимиятни сақлаб қолишига шубҳа билдирмоқда
АҚШ Сенатидаги республикачилар партияси етакчиси Митч Макконнелл мамлакат президенти Дональд Трампнинг 2018 йилги Конгресс учун сайловлар ва 2020 йилги президентлик сайловида партияга етакчилик қила олишига шубҳа билдирмоқда. Бу ҳақда The New York Times нашри ёзмоқда.
Таъкидланишича, Макконнелл бир неча маротаба Трампнинг президентлик ваколатлари моҳиятини идрок этишини шубҳа остига қўйиб, у доимий равишда Республикачилар партияси ва Сенатдаги тартибларни танқид қилишга барҳам бериши кераклигини айтган.
Нашрнинг Сенатдаги республикачилар етакчиси ёрдамчисига таянган ҳолда ёзишича, аслида Макконнеллнинг давлат раҳбари билан муносабатлари анча ёмон. Макконнелл якка қолганида ҳар доим Трампдан ғазабланади ва уни жилла қурса мамлакат ҳукуматини бошқариш ҳамда Конгресснинг иккала палатаси билан ҳамкорлик қилиш асосларини ўрганмасликда айблайди.
Газета манбаларига кўра, партиядошлар бир-бирини кўришга кўзи йўқ ва баъзан телефон орқали мулоқотларда даҳанаки жангларга ҳам боришади. Айни вақтда улар ўртасидаги душманлик кайфияти шунчалик юқорики, "бир ҳафтадан ортиқ вақтдан бери бир-бири билан гаплашишдан қочишмоқда".
Мавзуга оид
21:20 / 04.06.2026
Байденнинг уруши Трампнинг урушига айланди — Сергей Лавров
20:10 / 04.06.2026
Россия ва АҚШ Аляска ва Чукотка ўртасидаги туннел бўйича шартнома имзолаши мумкин
08:51 / 04.06.2026
Кувайтда Эрон ҳужуми оқибатида 1 киши вафот этди, ўнлаб инсонлар жароҳатланган
08:21 / 04.06.2026