Ражаб Эрдўған 3 йил мобайнида 86 марта хорижий сафарни амалга оширди
Туркия Жумҳурияти раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған президентлигининг 3 йили мобайнида 86 марта хорижий сафарни амалга оширган.
Анадолу агентлигининг хабар қилишича, Туркия давлат раҳбарининг 2014 йил 28 августидан 2017 йил 10 августигача амалга оширилган аксарият хорижий сафари Европа давлатлари ҳиссасига тўғри келади.
Эрдўған Европанинг 16 мамлакатига 21 марта ташриф буюрган. Франция ва Бельгияга уч марта, Германияга икки марта борган. Бундан ташқари, у шу муддат давомида АҚШга 5 марта борган.
Туркия етакчиси Америка минтақасида Колумбия, Куба, Мексика, Чили, Перу ва Эквадорни ҳам унутмаган.
Эрдўған президентлигининг 3 йили давомида Россияга 4 бора ташриф буюрган бўлса, Хитой, Шимолий Кипр ва Озарбойжонга уч марта борган. Яқин Шарқ мамлакатларидан Саудия Арабистонида 5 марта, уч марта Қатар ва Қувайтда 3 марта бўлди. Икки марта Туркманистонга сафар қилди.
Булардан ташқари, давлат раҳбари Ўзбекистон, Эрон, Баҳрайн, Иордания, Афғонистон, Қозоғистон, Индонезия, Япония ва Ҳиндистонда ҳам бўлди.
Африка қитъасида Жибути, Сомали, Мозамбик, Кения, Сенегал, Кот-д’Ивуар (Фил суяги қирғоғи), Уганда, Жазоир ва бошқа давлатлар бўлишга улгарган.
Эрдўған 2014 йилда 12 мамлакатга, 2015 йилда 28, 2016 да - 20, 2017 йил бошидан буён – 19 давлатга борган.
У 3 йиллик бошқаруви ичида Туркиянинг 65 вилоятига 147 бор сафар уюштирган.
Мавзуга оид
00:32 / 04.12.2022
Туркиянинг биринчи учувчисиз қирувчи самолёти синов парвозини муваффақиятли амалга оширди
00:54 / 03.12.2022
Туркиялик шарҳловчи ЖЧ-2022 ўйини танаффусида эфирдан четлатилди
11:10 / 28.11.2022
Ўзбекистон ва Туркия йирик логистика инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга оширмоқчи
17:10 / 25.11.2022