Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Зеландия Афғонистондаги ҳарбий контингентини кенгайтиради
Янги Зеландия мудофаа вазири Афғонистондаги ножанговар ҳарбий контингентини кенгайтиришини маълум қилди. Бу ҳақда The Telegraph газетаси ёзмоқда.
Таъкидланишича, мамлакат мудофаа вазири Марк Митчелл шундай баёнот билан чиқиш қилган.
«Янги Зеландия ҳамкорлари билан бирга Афғонистондаги барқарорликни таъминлашни ва халқаро терроризм хавфига қаршилик кўрсатишни давом эттиради», — деган вазир.
Газетанинг ёзишича, Янги Зеландия ҳарбийлари 2001 йилдан бери Афғонистонда хизмат вазифаларини бажармоқда. 2013 йилда уларнинг сони қисқара бошлаган эди.
Шу ҳафта бошида АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистондаги вазиятни яхшилаш бўйича янги режасини эълон қилган эди.
Мавзуга оид
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026